07:50 13 Ноябр 2018
Эфир
  • RUB121.79
  • EUR9374.66
  • USD8271.27
Флаг США

Чеченистонда гейлар таъқибга учраганми? АҚШ текширишга қарор қилди

© Flickr / Dave Hosford
Дунёда
Ҳавола олиш
509 0 0

Америка Қўшма Штатлари ЛГБТ-ҳамжамияти ҳуқуқлари поймол этилганми-йўқми аниқлаш мақсадида, ЕҲХТ орқали Чеченистонда текширув ўтказмоқчи

ТОШКЕНТ, 2 ноя – Sputnik. АҚШ Чеченистонда инсон ҳуқуқлари бузилганлиги билан боғлиқ хабарларни текшириш учун Москвадаги ОБСЕ механизмига қўшилди, деб хабар қилди жума куни журналистларга АҚШ Давлат департаменти вакили ўринбосари Роберт Палладино. РИА Новости хабарига асосан.

"Бугун Венада Қўшма Штатлар инсон ҳуқуқлари поймол этилган деган жиддий ҳавотирда жуда кам қўлланилувчи дипломатик ҳаракатни амалга оширди: у Москвадаги механизмни фаоллаштирган ҳолда Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг 16 давлатдан иборат коалициясига қўшилди. Бу Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида расмий халқаро миссия иш бошлаганини англатади. Миссия Чеченистонда инсон ҳуқуқлари поймол этилиши ва таъқиблар билан боғлиқ хабарларни ўрганади”, - деди у.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, ЛГБТ-ҳамжамияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва нодавлат ташкилотлари ходимлари таъқиб объектлари бўлишган.

"Халқаро ҳамжамиятнинг кўплаб маротаба билдирган ҳавотирлари ва масъулиятли бўлишга чорловларига Россия аниқ жавоб бермади. Шу боис, ушбу ҳаракатлар ёрдамида Россия томонидан инсон ҳуқуқлари поймол этилиб, таъқиблар бўлганини фош этиш мақсадида маъмурият ЕХҲТ майдонида европалик шериклар билан ишни давом эттиради”, - деб қўшимча қилган Палладино.

Москва механизми муайян бир давлатда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият бўйича иш олиб бориш учун экспертчилар ва докладчилар миссияси ташкил этилишини назарда тутади. Эксперт ва маърузачилар тегишли мамлакат ёки миссия ташаббускор-давлати фуқаролари ёки резидентлари орасидан тайинланиши мумкин эмас.

2017 йилнинг апрел ойи бошида "Новая газета" нашрида Чеченистонда ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлган аҳолининг ёппасига қўлга олингани ҳақидаги мақола чоп этилган эди. Чеченистон раҳбари матбуот-котиби Альви Каримов нашр чоп этган маълумотларни рад этди, Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков ҳам Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров томонидан президент Владимир Путин билан бўлган мулоқотда тақдим этилган гейларга нисбатан ҳеч қандай таъқиб йўқлиги тўғрисидаги ахборотга ишонмаслик учун бирор асос йўқлигини айтган эди.

РФ инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ноанъанавий жинсий ориентацияга эга бўлгани учун гўёки репрессияга йўлиққан кишилар исмларини нашрдан олгани ва Тергов қўмитаси раҳбарига мурожаат йўллагани тўғрисида маълум қилганди.

Асосий мавзулар