Россия Хитойга қурол етказиб бериш бўйича янги шартномаларни имзолади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишИстребитель Су-35С
Истребитель Су-35С - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Хитой билан қурол етказиб бериш бўйича яна учта шартнома имзоланди.

ТОШКЕНТ, 6 ноя – Sputnik. Москва ва Пекин Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни етказиб бериш бўйича навбатдаги келишувга эришди. Бу ҳақда РИА Новостига Чжухаедаги кўргазмада “Ростех” делегацияси раҳбари Виктор Кладов интервьюда маълум қилди.

“Биз Хитой билан ҳарбий-техника ҳамкорлигининг барча соҳаларида фаол ҳамкорлик олиб бормоқдамиз. С-400 ва Су-35 бўйича иккита шартномаларни муваффақиятли амалга оширилиши билан бирга, бизда жуда кўп бошқа лойиҳалар мавжуд. Биз яқинда Хитой томони билан яна учта шартнома имзоладик”, - деб аниқлик киритди у.

Чжухае 6-11 ноябрь кунлари Airshow China-2018 авиакосмик кўргазма ўтмоқда.

Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт АҚШ ва Хитой савдо урушининг таҳдидлари ҳақида ўз фикрини айтди

Хитойга 24 та Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома 2015 йилда имзоланиб, 2019 йилда амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, шу йилнинг ўзида С-400 етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу қурол мажмуаси 2020 йилгача етказиб бериш якунланиши керак.

Бундан ташқари, Москва Мьянмега 6 та Су-30СМ қирувчи самолёт етказади. Шартномалар жорий йилга амалга оширилади.

Шунингдек, Москва Нейпьидога 6 та Як-130 ўқув-ҳарбий самолётлари етказиб берилади.

“Рособоронэкспорт” хорижга қурол сотиш бўйича режани 13,4 миллиард доллар миқдорида амалга оширади.

Янгиликлар лентаси
0