"Толибон" Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматини қонуний деб тан олмайди - Станакзай

© Sputnik / Сайед Али / Медиабанкка ўтишПарламентские выборы в Афганистане
Парламентские выборы в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бу ҳукумат Афғонистон халқини тақдим этмайди, шу боис америкаликлар масаласи ҳал бўлмагунга қадар биз улар билан тўғридан-тўғри алоқа қилмаймиз. Биз америкаликлар билан гаплашамиз, айниқса қўшинлар чиқарилиши хусусида", - деб қўшимча қилган у

ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Толиблар "Америка масаласи" ҳал бўлмагунга қадар, Қобул билан мулоқотга рози эмаслигини билдирдилар, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Толибон" Афғонистон ҳукуматини қонуний деб тан олмайди, деб баёнот қилди Москвада ўтказилган музокараларда ҳаракат делегацияси раҳбари, "Толибон" сиёсий офиси бошқарувчиси Шер Муҳаммад Аббос Станакзай.

"Биз ҳозирги ҳукуматни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати, деб тан олмаймиз.  Чунки у мамлакат халқи томонидан сайланмаган, балки босқинчилик сояси остида келган", - деб баёнот қилди Станакзай журналистларга москва форматида Афғонистон бўйича ўтказилган мажлисда.

"Бу ҳукумат Афғонистон халқини тақдим этмайди, шу боис америкаликлар масаласи ҳал бўлмагунга қадар биз улар билан тўғридан-тўғри алоқа қилмаймиз. Шу боис, биз америкаликлар билан гаплашамиз, айниқса қўшинлар чиқарилиши хусусида", - деб қўшимча қилган у.

Янгиликлар лентаси
0