Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун 90 кунлик визасиз тартиб жорий этди

Oбуна бўлиш
Туркия Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ливия фуқаролари учун мамлакатда визасиз қолиш муддатини узайтирди.

ТОШКЕНТ, 11 ноя – Sputnik. Кеча, 11 ноябрь куни Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон бир неча мусулмон давлатлари учун  Туркияда визасиз қолиш муддатини узайтирувчи қарорга имзо чекди.

Янги тартибга кўра Ўзбекистон фуқаролари Туркияда 6 ой ичида 90 кун визасиз қолишлари мумкин. Аввалги тартибга кўра ушбу муддат 6 ой ичида 30 кунни ташкил этарди.

Янги виза тартиби Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари учун ҳамда  Ливиянинг 12 ёшдан кичик ва 65 ёшдан катта фуқаролари учун ҳам амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистонда ҳам Туркия фуқаролари учун кириш визаси бекор қилинган эди. Бугунги кунда туркияликлар  Ўзбекистонда бир ойгача визасиз бўлишлари мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0