22:32 11 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Строительство Рогунской ГЭС

Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Роғун ГЭСини ишга тушириш маросимида иштирок этади

president.tj
Дунёда
Ҳавола олиш
431 0 0

Ҳамроев Тожикистон ҳукуматининг таклифига биноан Роғун ГЭСнинг биринчи агрегати ишга туширилиш маросимига келади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 16 ноябр куни Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилишида ишроки этиш учун Тожикистонга келади. Бу ҳақда ASIA-Plus хабар қилди. 

Маросимда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Турманистон, Афғонистон ва Пакистон вакиллари ҳам ташриф буюришади.

Роғун ГЭСининг навбатдаги агрегати 2019 йил апрел ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Лойиҳа бўйича ГЭС олтита агрегатдан иборат, унинг умумий лойиҳавий қуввати 3600 МВт ташкил қилади.

Роғун ГЭСи Вахш дарёсидаги ГЭСлар каскадида тўққизинчи бўлиб, Душанбедан 110 километр жануби-шарқда жойлашган. Роғун ГЭСи қуриб битказилганидан кейин Марказий Осиёдаги энг катта ГЭС бўлиши айтилмоқда.

Асосий мавзулар