Ил-114-300 2023 йилдан бошлаб харидорларга етказиб берила бошлайди

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишРабочая поездка вице-премьера Д. Рогозина в Узбекистан
Рабочая поездка вице-премьера Д. Рогозина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўлиқ Россия деталларидан ишлаб чиқарилган Ил-114 2023 йилдан бошлаб харидорларга етказиб берила бошлайди.

ТОШКЕНТ, 14 ноя – Sputnik. Ҳудудий йўналишларга йўловчи ташишга мўлжалланган Ил-114 самолёти 2023 йилдан бошлаб харидорларга етказиб берила бошлайди, деб хабар қилди “Ил” ишлаб чиқариш мажмуаси вакили Иван Кабатов, MyTashkent.uz саҳифаси хабарига асосан.

Янги самолётлар тўла-тўкис Россияда ишлаб чиқарилган деталлардан йиғилади ва Россия двигатели билан жиҳозланади. Самолётнинг турли, жумладан 62, 60, ва 68 нафар йўловчига мўлжалланган ҳамда катта юкхонага эга бўлгая вариациялари бўлади.

Самолет Ил-114-100 - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" олтита Ил-114-100 самолётини сотувга қўяди

Ушбу самолётнинг асосий хусусиятларидан бири – унинг ҳар қандай аэродромдан, ҳатто учиш-қўниш йўлаги тупроқдан бўлган (грунтовый) аэродромларда учиш ва қўниш имкониятига эгалигидадир. Самолёт тезлиги соатига 500 километр, парвоз узоқлиги 4700 километрни ташкил қилади. Яна бир хусусияти - самолётдан энг иссиқ ва энг совуқ ҳудудларда ҳам фойдаланиш мумкин. Умуман Ил-114 жуда универсал маҳаллий самолётдир.

Эслатиб ўтамиз, Ил-114 самолёти Иттифоқ даврида яратилган бўлиб, дастлаб уни Тошкент авиация заводида ишлаб чиқариш режалаштирилган эди. 1991 йилда ТАПОиЧда самолётни ишлаб чиқариш учун барча керакли ускуналар ўрнатилиб, дастлабки синов партия самолётлар ишлаб чиқилган эди. 1997 йилда самолёт эксплуатация қилиш ҳуқуқини берадиган МАК сертификатини ҳам олган эди.

Россияда ишлаб чиқарилган янги ИЛ-114нинг дастлабки харидорлари сифатида ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги ва ФСБ айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0