Россияга хурмо олиб келган 10 та юк автомобили - киритилмади

© Sputnik / Владимир ГоровыхПроверка документов
Проверка документов  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилган хурмо мевалари, керакли сертификатлар бўлмагани туфайли Россия ҳудудига киритилмади.

ТОШКЕНТ, 14 ноя - Sputnik. Россия ва Қозоғистон чегарасидаги "Троицк" назорат пунктида хурмо мевалари ортилган 10та юк автомобили тўхтатиб қолинди

Ҳайдовчилар айтишига қараганда, Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилган хурмо мевалари Россия шаҳарлари томон йўл олган бўлган.

Хурма Королек - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонга Ўзбекистондан келтирилган хурмо киритилмади

Россельхознадзор ходимлари хабарига кўра, тўхтатиб қолинган юк автомобилларидан 4тасида мевалар қутиларида  белгиланган тартибда маҳсулот номи, келиб чиқиш мамлакати ва жойи ёзилган этикеткалар бўлмаган. Қолган 6та юк автомобилида ортилган хурмонинг эса - халқаро стандартдаги келиб чиқиш сертификати бўлмаган. 

Шу сабабли юк автомобиллари тўхтатиб қолинган, юк эгалари маъмурий жавобгарликка тортилган мевалар эса келиб чиқиш мамлакатига қайтарилган. 

Янгиликлар лентаси
0