11:50 18 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
На стройплощадке Рогунской ГЭС

Тарихий воқеа: Имомали Раҳмон Роғун ГЭСини ишга туширди

Пресс-служба президента Таджикистана
Дунёда
Ҳавола олиш
116011

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Роғун ГЭСининг биринчи агрегатини ишга тушурди. Унинг қурилиши 1976 йилдан бошланган.

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik.  Тожикистон президенти Имомали Раҳман Роғун ГЭСини ишга туширди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Тантанали очилиш маросимига қўшни давлатлар вакиллари, хусусан CASA-1000 лойиҳаси давлат аъзолари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлат ваколатхоналари ва 30 та етакчи хорижий ОАВлар келишди.

Роғун ГЭС қурилиши 1976 йилда бошланган.

Роғун гидроэлектростанцияси – Вахш дарёсидаги 9-чи каскада ГЭС ҳисобланади. У Душанбедан 110 км шарқда жойлашган. ГЭС лойиҳаси бўйича у 6 та агрегатдан иборат, ҳар бирининг қуввати 600 МВтни ташкил қилади.   

Станция тош-қуйма тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил қилади. У дунёда бундай турдаги ГЭСлар орасида энг баланд бўлади. Лойиҳа бўйича станция қуввати 3600 МВт  ташкил қилиб, у Марказий Осиёда энг йирик ГЭС бўлади.

Асосий мавзулар