16:01 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Николай Топорнин

Трамп ноқонуний мигрантларни отишга рухсат берди - Топорнин

© Sputnik /
Дунёда
Ҳавола олиш
540 0 0

АҚШ президенти Дональд Трамп чегарадаги ҳарбийларга мигрантларга қарши қурол ишлатишга рухсат берди. Сиёсатшинос Николай Топорниннинг фикрига кўра, бу Трампнинг ноқонуний мигрантлар йўлига катта тўсиқ қўйишдаги қатъийлигини тасдиқлайди.

Sputnik радио эфирида эксперт сўзларига кўра, Америкада анча жиддий вазият юзага келган: Мексика томонидан Америка чегарасига ноқонуний мигрантлар карвони яқинлашмоқда ва чегарага биринчи минг киши аллақачон етиб келган.

“Шу вақтгача ҳарбий ва чегарачиларга АҚШ ҳудудига ноқонуний кириш ҳолатида ўқ отиш тақиқланганди. Бироқ ҳозир Америка чегарасига минг нафар мигрант келган. Уларнинг бир қисми қуролга эга бўлиб, улар чегарадан ўтиш учун қуролли куч ишлатиши эҳтимолдан холи эмас. Трамп энди ҳарбийларга ўта оғир вазиятларда ҳимояланиш мақсадида ўқ отиш мумкинлиги тўғрисида буйруқ берди. Ушбу чора фавқулодда вазиятларда қўлланилади”, - дейди Топорнин.

Эксперт фикрини тўлиқ қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.


Асосий мавзулар