02:36 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
Джеки Чан

Жеки Чаннинг қизи дугонаси билан турмуш қурди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова
Дунёда
Ҳавола олиш
761105

Жуфтлик никоҳни Канадада расмийлаштирди, шундан сўнг Гонконгга йўл олди

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Машҳур актёр ва режиссёр Жеки Чаннинг қизи Этта У Жолинь ўзидан 11 ёш катта бўлган канадалик модел Энди Отом билан расман бир жинсли никоҳдан ўтди. Иккала аёлнинг Instagram-аккаунтларидаги ёзувлар бундан далолат бермоқда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от *:・゚✧UCHU×2✧゚・:* (@uchux2)

"Гонконгга хотин ва хотин тарзида қайтдик", — деб ёзган Отом ўз постида.

Қолдирилган постларга кўра, хонимлар Торонтода никоҳдан ўтиб, сўнгра бир жинсли никоҳлар таъқиқланган Гонконгга қайтиб кетишган.

Жорий йил май ойида 19 яшар Этта У Жолинь ўзи ва ҳамроҳи ота-оналари уларнинг ноанъанавий жинсий ориентациясини қабул қила олмаганлиги туфайли бир ой кўприк остида тунашга мажбур бўлгани ҳақида айтиб берган эди.

Шунингдек, Этта ўтган йилнинг апрел ойида худди мана шу сабаб қариндошлари билан бўлган жанжалдан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринган.

Этта Жеки Чан ва "Мисс Осиё - 1990" гўзаллик танлови ғолибаси Элейн Нгнинг қизи. Актёрнинг тайванлик актриса Жоан Линдан 35 яшар ўғли бор.

Асосий мавзулар