Россия Киевни Азов денгизини ҳарбийлаштиришда айбламоқда

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишЗадержанные украинские корабли доставлены в порт Керчи
Задержанные украинские корабли доставлены в порт Керчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Хавсизлик Кенгаши Россия томонидан кўтарилган Керч кўрфазидаги вазиятни муҳокама қилиш масаласини блоклаб қўйди.

ТОШКЕНТ, 27 ноя – Sputnik. Украина ўз ҳатти-ҳаракатлари билан Азов денгизини ҳарбийлаштиришга олиб келмоқда АҚШ бўлса уларни қўллаб қувватламоқда, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Дмитрий Полянский, РИА Новости хабарига асосан.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлиси Азов денгизида Украина кемаларининг Россия чегарачилар талабига бўй сунмасдан чегарани бузиб ўтиши сабабли Россия ташаббуси билан чақирилган эди.

“Охирги бир неча ой давомида, Киев Вашингтон ёрдамида Азов денгизини тинимсиз ҳарбийлаштириб бормоқда” – деди Полянский БМТ Кенгашида.

Россия ҳарбий кемалари қирғоққа яқин бўлган ҳудудда хавфли манёврлар амлага оширгани учун Россия чегарачилари уларни ҳибсга олишга мажбур бўлишган. Россия президентининг матбуот котиби ушбу вазиятни  “хавфли провокация” деб атади.

Украинские корабли, которые были накануне задержаны российскиим пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
ФХХ Россия чегарасини бузган Украина ҳарбий кемаларини намойиш қилди - видео

Чегарада бўлиб ўтган воқеа юзасидан Россияда жиноий иш қўзғатилди. Киев эса ўзининг агрессив муносабатини давом эттирди. Украина президенти мамлакатда 2 ой муддатга “ҳарбий тартиб” киритиш ҳақида буйруқ имзолади, Рада эса уни тасдиқлади.

Бир вақтнинг ўзида Украина ҳудудида жойлашган Россия дипломатик ваколатхоналари консулхоналари олдидан украин миллатчилари томонидан норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Кеча улар дипломатик номерли автомобилни ёқиб юборишган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия Азов денгизи муаммосини БМТ Хавфсизлик Кенгашида кўриб чиқишни таклиф қилган эди, лекин кенгашнинг бошқа аъзолари Россия ташаббусини қўллаб-қувватламади. 

Янгиликлар лентаси
0