"Профессионал иш": Вашингтон Мексика чегарасида мигрантлар қувилишини шундай баҳолади

© REUTERS / KIM KYUNG-HOONМигранты из Гондураса бегут от слезоточивого газа, распыленного американскими пограничниками
Мигранты из Гондураса бегут от слезоточивого газа, распыленного американскими пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оқ уй баёнотида ҳарбий хизматчилар "хавфли вазиятни профессионаллик билан енгиб ўтганлари" қайд этилган

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Оқ уй Мексика томондан чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилган мигрантларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган америка ҳарбийлари ҳаракатига изоҳ берди.

"Тўрт нафар агентга улоқтирилган предметлар тегди. Чегара учун жавоб берувчи офицерлар оммани тарқатиш учун хавфли бўлмаган воситалар ёрдамида жавоб қайтардилар - бу бутун давлат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун белгиланган стандарт протоколдир", - деб ёзилган Оқ уй  Twitterида.

Караван мигрантов из Гондураса направляется в США - Sputnik Ўзбекистон
Трамп зарур бўлса Мексика билан чегарани ёпишга ваъда берди

Шундай қилиб, ҳарбий хизматчилар "хавфли вазиятни профессионаллик билан енгиб ўтганлари" қайд этилган.

Баёнотда шунингдек, омма асосан катта ёшдаги ёлғиз эркаклардан иборат бўлишгани айтилган.

Илгарироқ, мигрантларга қарши ёш оқизувчи газ ишлатилгани хабар қилинган эди. ОАВлар томонидан тарқатилган фотосуратларда газ қўлланилган шахслар орасида болалар ва аёллар бўлганлари ҳам акс эттирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Мексика ҳудудидан АҚШга қараб Марказий Америкадан мигрантларнинг бир нечта карвони йўл олган.

Мексика ИИВ хабарига кўра, чегара олдида Гондурас, Гватемала ва Сальвадордан 5,6 минг мигрантлар тўпланган.

Карвондан ажралган мигрантларнинг бир қисми ватанга қайтган ёки Мексикада қолган. Вашингтон чегарани назорат қилиш учун бир неча минг ҳарбий хизматчиларни юборган.

Якшанба куни америка чегара хизматчилари Мексика билан чегарада, Сан-Диего туманида жойлашган асосий ўтказиш пунктларидан бирини ёпган эди. Аммо душанба кунга келиб, унинг фаолияти қайта тикланди.

Бундан ташқари, Дональд Трамп ҳукумат зарурат туғилганида нолегал мигрантларга қарши кураш мақсадида чегарадаги барча ўтказиш пунктларини ёпиш ваъдасини берди.

Янгиликлар лентаси
0