Қозоғистонлик депутат жуда очиқ либосда пайдо бўлди – интернет фойдаланувчилари ҳайратда

CC0 / pixabay / Девушка. Иллюстративное фото
Девушка. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутат очиқ либосда подиумга чиқиши билан интернет фойдаланувчиларни ҳайратда қолдирди.

ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. Остона ёшлар маслаҳатининг VII чақириқ депутати Динагул Тасова омма олдида жуда ҳам очиқ либосда пайдо бўлди.

Тасова Fashion Night Astana мода намойиши иштирокчиси бўлиб, подиумга кўкрак қисми жуда ҳам очиқ бўлган либосда пайдо бўлди.

Дизайнер бу либосни ички кийимсиз кийишни тавсия этади, очиғи, депутат ҳам шундай қилди.

Кўпчилик модельернинг ғоясини салбий баҳолаб, бу либос – депутат учун шарманлик ва уят эканлигини таъкидлашди.  

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Фотограф Астана/Караганда (@by.alina.p)

“Сиз музейлардаги Рембрандт ёки Рубенс яланғон аёллар чизган асарлари, ҳайкалларини томоша қилганда "уларни ёпиб қўйила" деб ҳеч ким бақирмайди. Мода намойиши – бу ҳар кунлик либос эмас, бу санъат, дизайнернинг ўзини ифодалаши. Модел эса унинг фикрини намойиш қилади холос”, -  дея Тасовани ҳимоя қилади интернет фойдаланувчиси Мария Зуева.

Динагул Тасова Арменияда “МДҲ-2018 топ модел” танловида иштирок этгандан сўнг машҳур бўлди. Бош танлов тожи учун МДҲ ва Европа 16 та давлатларидан 30 та қиз беллашади. Қозоғистонлик иштирокчи танловдан тожсиз қайтди, у фақат “Медиамодел” унвонини олди.  

Янгиликлар лентаси
0