23:58 17 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64

"Яндекс" ўз смартфонини савдога чиқарди

© Sputnik / Евгений Одиноков
Дунёда
Ҳавола олиш
104 0 0

Яндексофон 17,99 минг рубл нархда Россия савдо тармоқларига чиқарилади.

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik.  "Яндекс" компанияси ўз самртфонларни сотувга чиқарди, деб хабар қилмоқда Риа Новости.

Янги смартфонда Яндекс томонидан ишлаб чиқилган овозли ёрдамчи “Алиса” дастури аппарат даражасида бириктирилган бўлиб у ҳар қандай шароитда телефон орқали ёки телефон билан боғлиқ бўлган барча ускуналар орқали чақирилиши мумкин.

Яндексофон Android 8.1 операцион тизими орқали ишлайди. Телефон 8 ядроли Snapdragon 630 процессори, 5,65 дюймли 2160 га 1080 пикселли экран билан жиҳозланган. Шунингдек NFC ва сифатли Qualcomm Aqstic аудиочип билан жиҳозланган. Смартфонга 16 ва 5 мегапикселли икки объективли камералар ўрнатилган.

Яндексофон Россияда 17,99 минг рублда "Беру", "Билайна", "М.Видео" ва "Эльдорадо" савдо тармоқлари орқали сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, бу Яндекс томонидан ишлаб чиқилган биринчи смартфондир. Бундан олдин Россиялик интернет гигант “Яндекс Станция” номли ускунани сотувга чиқарган эди. Бу смарт колонка Apple HomePodга ўхшаш бўлиб, у билан рус тилида мулоқот қилиш мумкин. У мусиқа кино интернет браузинг ва бошқа функцияларга эга. Телевизар ва мусиқа аппаратурага турли услублар билан уланиши мумкин.

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Стартовала продажа умной колонки "Яндекс.Станция"

Асосий мавзулар