03:32 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64

Йилнинг энг нуфузли аёли маълум бўлди – Forbes рейтинги

© Sputnik / Алексей Витвицкий
Дунёда
Ҳавола олиш
237 0 0

Forbes талқинига кўра, Ангела Меркель биринчи поғонани эгаллаган. Меркель саккиз йилдан буён рейтинг етакчисидир.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Forbes журнали дунёнинг энг нуфузли юз нафар аёллар рўйхатини тузди.

64 ёшли Германия канцлери Ангела Меркель саккизинчи марта рўйхатнинг етакчисига айланди. 62 ёшли Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй иккинчи поғонадан ўрин олган. Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард учинчи поғонасини забт этган.

Етакчилар бешлигидан General Motors бош директори Мэри Барра ва Fidelity Investments компанияси раиси ва президенти Эбигейл Жонсон жой олган.

Forbes рўйхатида америкалик телебошловчи Опра Уинфри 20-ўрин, Британия қироличаси Елизаветта II 23-ўрин, АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трамп 24-ўринни эгаллашди.

Россия Марказий банк раиси Эльвира Набиуллина 49-поғонани эгаллаб, бу йилги рейтинг рўйхатига киритилган ягона россиялик аёл бўлди. У америкалик қўшиқчи Бейонсе (50-ўрин) ва ЕИ дипломатия раҳбари Федерика Могеринини (67-ўрин) ортда қолдирди.

2017 йил илк бор рейтинг рўйхатига киритилган RT бош муҳаррири Маргарита Симоньян, 2018 йил рейтинг рўйхатига киритилмаган. Ўтган йил у 52-ўриндан жой олганди.

Асосий мавзулар