03:16 11 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64

Америкада жайра-итлар пайдо бўлди

© Фото: Amina Akhtar / twitter
Дунёда
Ҳавола олиш
180 0 0

Осонлик билан итни жайрага айлантириш мумкин. АҚШда итларни йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун уларга махсус кийимчалар кийдиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Итлар учун янги мода Американинг Аризона штатида пайдо бўлди. Америкаликлар ўзларининг уй ҳайвонларига жайра игналарини эслатувчи либос кийдиришмоқда, деб хабар қилади Pedestrian TV.

​Шу тариқа одамлар ўз ҳайвонларини йиртқичлардан ҳимоя қилишмоқчи. АҚШ ғарбида бургут ва койотларнинг (бўри тури) итларга ҳужум қилиши одатий ҳол саналади.

Маҳаллий аҳоли қизиқиш билан итларнинг янги либосдаги суратлари билан ўртоқлашмоқдалар. Суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Бу мавзуга аталган ҳазил ва мемлар кўпайиб бормоқда.

Ушбу либосларда ҳайвонлар кулгули бўлиб кўринади, албатта. Аммо ҳайвон соҳиблари ўзларини хотиржам ҳис қилишади.

Асосий мавзулар