Янги бизнес: Хитойда сувараклар фермаси барпо қилинди

© Фото: viceТараканья ферма
Тараканья ферма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда чиқинди муаммосини ҳал қилишни ажойиб усулини ўйлаб топишди. Улар суваракларни чиқиндилар билан озиқлантиришни йўлга қўйишди.

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Хитой ҳукумати олдида чиқиндилар муамоси ўта долзарб бўлиб қолди. Масалан, ўтган йили биргина Пекин аҳолиси 9 миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат чиқиндисини чиқарди. Ушбу рақам йил сайин ортиб бормоқда.

Таракан - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонлик аёл бошидан тирик суварак топилди

Шу боис Хитойда “сувараклар фабрикаси”ни барпо қилиш бошланди. Бу фабрикаларда ҳашоратлар органик чиқиндиларни истеъмол қилишади. Бу ҳақда Vice нашри хабар қилди.

Цзинан шаҳрида жойлашган фабрикада сувараклар бир суткада 50 тоннага яқин органик чиқиндиларни ейди.

Сувараклар ўлгандан кейин уй ҳайвонларига озуқа сифатида жўнатилади. Чунки уй ҳайвонларига ўлат билан касал бўлмасликлари учун озиқ-овқат чиқиндилари билан озиқлантириш тақиқланган.

Хитойлик тадбиркорлар “суварак фермалар” таннархи арзонлиги сабабли уларнинг сонини кўпайтиришмоқчи.

Хитой ҳукумати шунга ўхшаш фабрикаларни бутун мамлакат бўйлаб қуришни режалаштирмоқда.

Янгиликлар лентаси
0