07:15 24 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет

Суриядан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиш ҳақида буйруқ имзоланди

© Flickr / Official U.S. Navy Page
Дунёда
Ҳавола олиш
210 0 0

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттис Суриядан Америка ҳарбийларини олиб чиқиш ҳақида буйруқни имзолади.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik.  АҚШ мудофаа вазири Жеймс Меттис Суриядан Америка ҳарбийларини олиб чиқиш ҳақида буйруқни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости Fox News нашрига асосан хабар қилди.

Буйруқ имзоланганлигини ҳарбий идора котиби ҳам тасдиқлади.

Суриядан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиш

Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда ИШИД устидан ғалаба қозонилганлиги ва республикадан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқишини маълум қилганди. Президент сўзларига кўра, уларнинг ягона мақсади - террористлар билан кураш бўлган. 

Кўп ўтмай, Жеймс Меттис Пентагон раҳбари лавомини тарк этиши ҳақида ариза берди. У асосий масалалар бўйича президент билан келишмовчиликлари баён этилган мактубни эълон қилди.

Куни кеча Трамп 2019 йилдан мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Пентагон раҳбари ўринбосари бўлган Патрик Шанахан бўлишини маълум қилганди.  

Асосий мавзулар