16:28 17 Феврал 2019
Эфир
  • RUB127.67
  • EUR9510.03
  • USD8395.15
Девушка. Иллюстративное фото

Остонада жуда очиқ либос кийган депутат калтакланди - фото

CC0 / pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
246230

Декабрь бошида Динагул Тасова кўкрак қисми жуда очиқ бўлган либосда подиумга чиққанди. Унинг суратлари ижтимоий тармоғида катта шов-шувга сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Шу йил декабрь ойи бошида Fashion Night Astana тадбирида жуда очиқ либосда пайдо бўлган Остона ёшлар маслаҳатининг VII чақириқ депутати Динагул Тасова калтакланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

“Намойиш ҳақидаги хабардан сўнг, мен кескин танқидга учрадим. Кимдир мени аҳлоқим пастлиги ҳақида гапирган бўлса, кимдир очиқдан-очиқ таҳқирлади. Шунгача бордики, Instagramда менинг аккаунтимни ўчиришди”, - деб ёзди Динагул интернетда.  

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Фотограф Астана/Караганда (@by.alina.p)

Унинг сўзларига кўра, у подиумга чиққанда уни ҳамма олқишлади. Модел олдин ҳам очиқ либосда чиққанлиги ва бу унинг иши эканлигини таъкидлади.

“Бунинг учун аёлни уриш ва таҳқирлаш мумкинми? Йўқ. Ҳеч кимга. Энди постдаги бу суратга қаранг. Суратларда “қўллаб-қувватлаш” натижаси, менга “яқин инсон" иши деб кўринди. Мен унга миннатдорлик билдирмоқчиман – у мени ўзимда жиддий муаммони сезишга мажбур қилди!”, - деб ёзган у.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Dinagul Tasova (@dinagul.tasova)

Декабрь ойи бошида Динагул Тасова Dana Dyusembayeva мода уйининг жуда очиқ бўлган либосда подиумга чиққанди. Унинг суратлари интернет тармоғида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Кўпчилик модельернинг ғоясини салбий баҳолаб, бу либос – депутат учун шарманлик ва уят эканлигини таъкидлашди.  

Динагул Тасова Арменияда “МДҲ-2018 топ модел” танловида иштирок этгандан сўнг машҳур бўлди. Бош танлов тожи учун МДҲ ва Европа 16 та давлатларидан 30 та қиз беллашади. Қозоғистонлик иштирокчи танловдан тожсиз қайтди, у фақат “Медиамодел” унвонини олди.

Асосий мавзулар