12:44 19 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04
Продукция завода Coca-Cola

Олимлар газли сув буйрак учун хавфли эканлигини аниқлашди

© Sputnik / Григорий Сысоев
Дунёда
Ҳавола олиш
717 0 0

Кейси Ребхольц ўзининг Балтиморда жойлашган (АҚШ) Жон Гопкинс университетидаги ҳамкабслари билан уч мингга яқин афроамерикаликларнинг сўнгги 15 йил ичидаги ҳаётини кузатиб, шундай хулосага келишди.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ширин газли ичимликларни хуш кўрувчилар нафақат семизликка, балки оғир буйрак хасталикларига ҳам дучор бўлишлари мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Clinical Journal of the American Society of Nephrology маълумотига таяниб хабар қилди.

Кейси Ребхольц ўзининг Балтиморда жойлашган (АҚШ) Жон Гопкинс университетидаги ҳамкабслари билан  уч мингга яқин афроамерикаликларнинг сўнгги 15 йил ичидаги ҳаётини кузатиб, шундай хулосага келишди. Шу йиллар ичида уларнинг 6 фоизга яқини сурункали буйрак касаллиги қурбони бўлишди. Бу экспертларга касалликнинг ривожланишига кўпроқ қайси омиллар таъсир кўрсатишини кузатишга имкон берди.

Маълум бўлишича, газли сув ва бошқа ширинликлар касаллик ривожланишининг асосий омиллари бўлишган. Шунга ўхшаш маҳсулотлар кўп истеъмол қилган эксперимент иштирокчилари ўртача 61 фоизга кўпроқ буйрак фаолиятидаги етишмовчилик ва сурункали буйрак касаллигига гирифтор бўлишган.

Рус олимлари қон босими ошишига қарши нано-дори воситасини яратишди˃˃˃

Олимларнинг ишончи комилки, олинган натижа ширинроқ қилинган ичимликлар савдосини қонун билан чеклаш ёки уларга қўйилган солиқларни ошириш кераклигидан далолат беради. Шу каби чоралар туфайли семизлик тарқалишини олдини олиш ва буйрак хасталигига чалинган инсонлар сонини камайтириш мумкин.

Асосий мавзулар