АҚШ Афғонистондаги ҳарбий контингентни сезиларли қисқартирмоқчи - ОАВ

Oбуна бўлиш
Айни вақтда Афғонистонда АҚШнинг 14 мингга яқин ҳарбий хизматчилари мавжуд. Олдинги президент - Барак Обама даврида улар сони 10 минг нафарга етмаган.

ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. АҚШ Афғонистонда ҳарбийлар иштирокини икки марта қисқартиришни режалаштирмоқда. Лекин мамлакатда "Толибон" ва "Ислом давлати" террористик уюшмасига қарши рейдлар ўтказадиган махсус қўшинлар зарба бериш гуруҳлари қолдирилади, деб хабар қилмоқда, Military.com портали.

Мероприятия в Париже в честь 100-летия окончания I мировой войны - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон уруши СССР тарқалишига сабаб бўлган, деди Трамп

Портал АҚШ администрацияси режалари билан таниш бўлган манбага таянган ҳолда маълум қилишича, Афғонистондаги НАТО миссияси қўмондони генерал Скотт Миллер яқин 8-12 ой ичида Афғонистондан 7 мингга яқин америка ҳарбий хизматчиларини олиб чиқиб кетишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, манба ахборотига кўра, Америка қўшинларининг махсус топшириқларни бажарувчи бўлинмалари зарба бериш гуруҳлари Афғонистонни тарк этмайди.

Ўтган йил декабр ойида Wall Street Journal нашри АҚШ администрацияси Афғонистонда 2001 йилдан буён мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган операцияни ўтказиб келаётган Америка ҳарбийлари контингентни сон жиҳатдан сезиларли қисқартириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Аммо сал кейин Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши вакили Гарретт Маркис президент Дональд Трамп Афғонистонда ҳарбийлар сонини қисқартириш, уларни олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилмагани, бундай буйруқ мудофаа вазирлигига берилмаганини айтган.

Айни вақтда Афғонистонда АҚШнинг 14 мингга яқин ҳарбий хизматчилари мавжуд. Олдинги президент Барак Обама даврида улар сони 10 мингга етмаган.

Янгиликлар лентаси
0