18:03 22 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04

Россия қўриқчи кемаси Қора денгизга кирган АҚШ кемасини кузатмоқда

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Дунёда
Ҳавола олиш
138002

Россия фикрига кўра, АҚШнинг ушбу ҳаракатлари - мутлақ маъсулиятсизлик бўлиб, бу ҳудудда ҳарбий кескинликнинг ошишига олиб келиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 янв – Sputnik. Россия Ҳарбий денгиз флотининг “Пытливый” номли қўриқчи кемаси USS Fort McHenry номли АҚШ ҳарбий-десант кемасининг ҳаракатларини кузатмоқда, деб хабар қилмоқда Russia Today.

АҚШ ҳарбий-десант кемаси Қора денгиз акваториясига 6 январ соат 21:00 да кириб келиб Румыниянинг Констанца порти томон йўл олган эди.

АҚШ маълумотига кўра “Форт МакГенри” Қора денгизга “НАТО мамлакатлари ва ҳудуддаги ҳамкорлар билан билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда АҚШ ҳарбий кучларининг имкониятларини намойиш қилиш мақсадида” кириб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил давомида АҚШ ҳарбий кемалари Қора денгиз ҳудудига бир неча бор кирган эди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова айтишига қараганда, Вашингтон томонидан бундай ҳаракатларнинг амалга оширилиши "мутлақ маъсулиятсизлик бўлиб, бу Қора денгиз ҳудудида ҳарбий кескинликнинг ошишига" сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек ушбу воқеалар Украина томонидан 2018 йилнинг 25 ноябрида Керч кўрфазида амалга оширилган фитнанинг давоми ҳам бўлиши мумкин. Ўшанда 3та Украина кемаси атайлаб Россия чегарасини бузиб ўтган ва Россия ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Маълумот учун: USS Fort McHenry – катта десант кемаси бўлиб, унинг бортида 36 та гусеницали десант-амфибия ҳарбий машиналари (AAV7) ҳамда 500 дан ортиқ денгиз пиёда аскарлари жойлаштирилиши мумкин. Кема 25-миллиметрли замбараклар, пулемётлар ва зенит мажмуалари билан жиҳозланган.

Асосий мавзулар