15:03 26 Март 2019
Эфир
  • RUB129.72
  • EUR9491.57
  • USD8389.97
Флаг Соединенных Штатов Америки.

АҚШ Сенати Россия ва Эронга қарши янги санкцияларни тўхтатиб қолди

© Sputnik / Максим Блинов
Дунёда
Ҳавола олиш
546 0 0

Демократлар Россия ва Эронга қарши санкциялар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёнига қўшила олишмади.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. АҚШ Сенати Сурия ҳукуматига ёрдам учун янги санкцияларни киритишни назарда тутилган қонун лойиҳасини тўхтатиб қўйди.

“Яқин Шарқдаги Америка хавфсизлигини мустаҳкамлаш” ҳужжати 100 сенаторларнинг учдан икки қисмидан камроғи томонидан қўллаб-қувватланди.

Қонун ҳужжатни келгусида кўриб чиқилишига учун зарур бўлган 60 овоздан атиги 56 сенатор овоз берди. Шундан сўнг, сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелл ҳужжатни қайта кўриб чиқишга киритди.

АҚШда 22 декабрдан бюджет йўқлиги учун қатор федерал идоралар ишламаяпти ёки айрим чекловлар билан ишлашмоқда: АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу ҳужжатга Мексика черагасида девор қурилишига 5,6 миллиард доллар ажратиш масаласини киритишни талаб қилмоқда, демократлар эса бунга қарши.

Сурия, Россия, Эронга қарши санкциялар

Қонун лойиҳаси Сурияга қарши турли санкцияларни киритишни таклиф қилмоқда. Уларни АҚШ президенти қарорлари асосида амалга киритилган ва давлат раҳбари уларни конгресс тасдиғисиз бекор қилмоқчи эмас.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжат Сурия ҳукуматига ҳарбий ва бошқа ёрдам учун унинг яқин иттифоқдош давлатлар – Россия ва Эронга санкцияларни киритади.

Санкциялар анъанага кўра АҚШ юридик ва жисмоний шахслар юрисдикциясига кирувчи банк ҳисобларни, АҚШ визасини беришни рад этиш, берилганларни эса бекор қилишни назарда тутади.

Ҳужжатга асосан санкцияларга “Сурия ҳукумати, Россия Федерация ҳукумати ёки Эрон ҳукумати  номидан ёки унинг топшириғига асосан Сурияда ҳарбий фаолият юритувчи хорижий шахс, ҳарбий пудратчи, ёнланма ёки ҳарбий тузилма” киради.

Бундан ташқари, Сурия ҳукумати билан ҳар қандай ҳамкорлик, шу жумладан мамлакатда углеводородлар ишлаб чиқариш, авиатехника ва ҳарбий эҳтиёжлар учун бутловчи қисмларни етказиб бериш учун санкциялар қўлланилади.

Қонун лойиҳасида Россия Сурия ва Эрон ҳукумати билан бир қаторда тинч аҳоли ва фуқаролик объектлар устидан авиа зарбаларни бериш, инсонпарварлик ёрдамни етказилишига қаршилик қилишда айбланмоқда. Қонуннинг 331-моддасидага кўра, Москва, Дамашқ ва Теҳрон бундай ҳаракатларни тўхтатгандан кейин санкциялар бекор қилинади.

Шунингдек, инсонпарварлик сабаблар ва АҚШнинг “миллий хавфсизлик манфаатлари”га жавоб берса истисно тариқасида олиб ташланиши мумкин.

Шу вақтнинг ўзида ҳужжат президентни 180 кун ичида конгрессга Сурия аҳолисига инсонпарвалик ёрдамини бериш стратегиясини киритиш мажбуриятини беради. АҚШ Молия вазирлиги эса Сурия Марказий Банки бўйича хулоса тайёрлайди.

Исроил ва Иордания билан ҳамкорлик

Қонун лойиҳасининг алоҳида бўлимлари Исроил ва Иордания билан мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган.

Хусусан, Исроилга ёрдам бериш дастурлари 2023 йилнинг октябригача чўздирилмоқда. Ёрдам миқдори ҳар йили камида 3,3 миллиард доллар бўлади. АҚШ президенти Исроилга замонавий қурол етказиб беришга рухсат олмоқда.

Ҳужжатнинг бир нечта моддалари Исроил билан космик соҳада ҳамкорлик қилиш, пилотсиз қурилмалардан ноқонуний фойдаланишни олдини олиш, ривожланаётган мамлакатларга кўмак бериш билан боғлиқ.

Асосий мавзулар