Сурияда икки нафар ўзбекистонлик жангари асирга олинди

© Sputnik / Mikhail Voskresenskiy / Медиабанкка ўтишСолдаты сирийской армии с флагом Сирии радуются освобождению Пальмиры
Солдаты сирийской армии с флагом Сирии радуются освобождению Пальмиры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия демократик кучлари Хожин аҳоли пункти яқинида 8 нафар хорижий фуқароларни ҳибсга олди.

ТОШКЕНТ, 10 янв – Sputnik. Сурия демократик кучлари 8 нафар хорижий жангариларни ҳибсга олди. Улар орасида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор, деб хабар қилмоқда “Новости Узбекистана” нашри.

Сурия демократик кучлари 6-7 январ кунлари Хожин аҳоли пункти яқинида ўтказилган махсус операция натижасида 8 нафар хорижий фуқароларни ҳибсга олди.

Улар орасида Тожикистон фуқароси - Мухаммад Даулат (Абу Мошаб Таджики, 22 ёш), гражданин, Қозоғистон фуқароси Саттибек Ошибаев (Абу Рукайя, 30 ёш), Россия фуқароси - Бегджан Бимураев (Абу Сара, 30 ёш), Украина фуқароси - Аскаром Зарманбетов (Абу Давуд Ногай, 27 ёш), АҚШ фуқароси - Ной Су (Абу Сулейман Амрики, 16 ёш), Германия фуқароси – Лукас Гласс (Абу Ибрагим Альмани, 31 ёш) ҳамда икки нафар Ўзбекистон фуқаролари - Одил Рахимов (Абу Амина Узбеки, 58 ёш) ва Фарход Қодиров (Абу Билал Узбеки, 28 ёш). 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Сурия ва Туркия қўшнлари томонидан сиқувга олинган ИШИД жангари гуруҳлари учун Сурия ҳудудида жуда кам жой қолган. Уларнинг кўпчиллиги бошқа мамлакатларга қочиб кетишга ҳаракат қилмоқда. Аксарият ҳолларда – бошлиқлари ташлаб кетган ва ташқи таъминотсиз қолган жангарилар қуролларини топшириб асирга тушмоқда.

Янгиликлар лентаси
0