16:16 16 Январ 2019
Эфир
  • RUB124.97
  • EUR9582.03
  • USD8356.18
пистолет Макарова

АҚШда ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг изсиз йўқолган қиз тирик топилди

© Sputnik / Георгий Зимарев
Дунёда
Ҳавола олиш
374 0 0

Қизнинг ота-онасини 2018 йил 15 октябрь куни Баррон шаҳридаги уйларида отиб ташланган ҳолда топишган. Қизнинг ўзи изсиз йўқолганди.

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. АҚШнинг Висконсин штатида бундан уч ой олдин ота-онаси ўлдирилиб кетилгандан сўнг бедарак йўқолган 13 ёшли қиз топилди. Бу ҳақда РИА Новости NBC телеканалига таяниб хабар қилди.

Қизнинг ота-онасини 15 октябрь куни Баррон шаҳридаги уйларида отиб ташланган ҳолда топишади. Қизнинг ўзи изсиз йўқолади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган маълумотларига кўра, 10 январь куни қиз Дуглас округида, ўз уйидан 100 километр нарида топилган.

Тошкентда йўқолиб қолган ўн беш яшар қиз топилди ˃˃˃

Худди ўша куни полиция тергов доирасида бир кишини ҳибсга олган. Қўлга олинган шахснинг нимада гумон қилинаётгани ҳозирча маълум эмас. ​​

Асосий мавзулар