13:21 19 Март 2019
Эфир
  • RUB129.09
  • EUR9488.13
  • USD8378.04

Россияда газ портлаши оқибатида яна бир бино қулади

© Sputnik / Илья Московец
Дунёда
Ҳавола олиш
394 0 0

Қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини чиқариб олишган. Улар орасида она ва бола ҳам бор. 140 киши эвакуация қилинган.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида кўп қаватли бинонинг 2 та қавати қулаб тушди.

РИА Новостининг хабар беришича, ушбу ҳодиса 14 январь, душанба куни саҳар содир бўлган.

Портлаш оқибатида саккизинчи ва тўққизинчи қаватларда жойлашган 4 та квартира зарар кўрган.

Қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини чиқариб олишган. Улар орасида она ва бола ҳам бор. 140 киши эвакуация қилинган.

Дастлабки хабарларга кўра, вайронлар остида яна етти нафар истиқомат қилувчилар бўлиши мумкин.

Асосий мавзулар