06:33 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Яйцо. Иллюстративное фото

"Антиқа" тухум сурати Instagram᾽даги жаҳон рекордини янгилади

CC0 / pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
2608 0 0

Шу кунга қадар америкалик модель Кайли Женнер қизалоғи Сторми билан тушган сурати (18 миллион лайк) Instagram оламидаги энг машҳур сурат ҳисобланарди.

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Instagram᾽да тухум сурати бир неча кун ичида 25 миллиондан зиёд лайк тўплаб, янги рекорд ўрнатди.

Шу кунга қадар америкалик модель Кайли Женнер қизалоғи Сторми билан тушган сурати Instagram оламидаги энг машҳур сурат ҳисобланарди. Ушбу сурат 18 миллиондан зиёд лайк тўплашга муваффақ бўлган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Kylie (@kyliejenner)

Шу йилнинг 4 январь куни Instagram᾽да World Record Egg саҳифаси тухум суратини жойлаштириб, қуйидаги изоҳни қолдирди: “Келинг, биргаликда Instagram᾽нинг ўтган йилги рекордини янгилаймиз ва бу суратни энг машҳур қиламиз. Кайли Женнер рекордини янгилаймиз”.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от EGG GANG 🌍 (@world_record_egg)

Эртаси куни ушбу сурат 9 миллион лайк тўплайди, 10 соат сўнг эса лайклар сони бўйича Кайли Женнер рекордини ортда қолдиради. Ҳозирда лайклар сони 45 миллиондан ортиқни ташкил қилади. Бу кўрсатгич дақиқа сайин ортишда давом этмоқда.

BuzzFeed News нашрининг маълум қилишича, Instagram᾽даги саҳифани Британия қишлоғидан бўлган Генриетта исмли товуқ юритади.

Асосий мавзулар