Польшада концерт вақтида пичоқланган мэр вафот этди

© REUTERS / AGENCJA GAZETAМэр Гданьска Павел Адамович
Мэр Гданьска Павел Адамович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳар раҳбари Павел Адамович хайрия концерти давом этаётган бир пайтда пичоқланади.

ТОШКЕНТ, 14 янв - Sputnik. Польшанинг Гданьск шаҳри мэри  Павел Адамович вафот этди. Бу ҳақда Польское радио хабар бермоқда.

Кеча Павел Адамовичга нисбатан суиқасд уюштирилди. Шаҳар раҳбари Павел Адамович хайрия концерти давом этаётган бир пайтда пичоқланди. Етказилган оғир жароҳатдан туфайли зудлик билан шифохонага етказилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари жиноятчини ҳибсга олишди. Лекин жиноят сабаблари расман маълум қилинмаган. Жиноятчи ҳужум қилишдан олдин ноқонуний равишда қамоқ жазосини ўтаганини айтиб қичқирганини тадбирда иштирок этган журналистлар маълум қилишди.

Дастлабки хабарларга кўра, қотил 27 ёшли муқаддам банк ўмаришда айбланиб судланган фуқаро. У Гданьск шаҳрида истиқомат қилган. Бир неча ҳафта олдин у озодликка чиққан.

Гданьск шаҳри Польшанинг шимолида жойлашган. Гданькс Болтиқ денгизидаги энг йирик порт ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0