09:04 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
39210

Хитойнинг қурилмаси бир қатор паст-частотали радио астрономик кузатувларини ўтказади.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Хитойнинг “Чанъэ-4” космик қурилмасида Ойга олиб чиқилган пахта уруғлари (чигитлар) ниш уриб чиқди, деб хабар қилди China Xinhua News.

Эслатиб ўтамиз, хитойликлар Ойнинг орт қисмига “Чанъэ-4” космик қурилмасини муваффақиятли қўндирган эди. Ушбу қурилмада картошка, карам экинлари уруғлари олиб чиқилганди.

Биринчи бўлиб пахта уруғлари (чигитлар) ниш уриб чиқди. Бу Ой сиртида илк маротаба амалга оширилган биологик синовлар муваффақиятли ўтганлиги ҳақида тадқиқот раҳбари профессор Лю Ханьлун маълум қилди.

Ушбу қурилма ойда атроф-муҳит ва турпоқни ўрганади. Бундан ташқари, у бир қатор паст-частотали радио астрономик кузатувларини ўтказади.

Асосий мавзулар