Нурмагомедов нима учун Макгрегорга реванш бермаслигини маълум қилди

© REUTERS / Stephen R. SylvanieБой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором
Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нурмагомедов 2018 йил 6 октябрь куни Лас Вегасда Макгрегов устидан ғалаба қозониб, енгил вазнда UFC унвонини ҳимоя қилганди.

ТОШКЕНТ, 17 янв – Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан реванш жангини ўтказиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда TMZ Sports нашри хабар қилди.

“Яна нима учун унга реванш бериш керак? Ўтган жанг олдидан у жуда кўп гапирганди. Бироқ биз октагонга кирганимизда, унинг қўлидан ҳеч нарса келмади”, - деди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, аралаш яккакураш бўйича жангчилар Нурмагомедов ва Макгрегорнинг катта можаро билан якунланган муштлашуви ўтган йил 6 октябрь санасида Лас-Вегасдаги T-Mobile аренасида ўтказилган эди.

Хабиб бўғувчи усулни қўллаб, ғалаба қозонганди. Аммо кейин октагон сеткасидан сакраб Макгрегорнинг спарринг-шериги Диллон Дэнис билан жанг уюштирганди. Шу туфайли унга нисбатан жарима санкциялари қўлланилган эди.

Янгиликлар лентаси
0