16:58 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Facebook app

Facebook Sputnik саҳифаларини ўчириб ташлади

© Foto : Pixabay
Дунёда
Ҳавола олиш
293 0 0

Sputnik маъмурияти Facebook ҳатти-ҳаракатларини сиёсий сабабга асосланган цензура деб атамоқда.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғи Sputnik ахборот агентлигига тегишли бўлган 500 дан ортиқ саҳифаларини ўчириб ташлади.

Sputnik маъмуриятида бундай қадамни “фақат сиёсий сабабларга кўра” ва “ҳақиқий цензура” деб аташди.

“Sputnik таҳририяти янгиликлар билан шуғулланади ва бу ишни жуда яхши уддалайди. Сифатли ишлайдиган ОАВга қарши Facebookнинг қўлидан келадиган  ягона иши - “блоклаш” бўлса, бизда бошқа савол йўқ, ҳаммаси шундоқ ҳам маълум. Лекин барибир соғлом фикр ғалаба қозонади деган умидимиз бор”, - дейилган Sputnik хабарида.

Бироз олдин Facebook киберхавфсизлик бўлими бошлиғи Натаниель Глейхер “мувофиқлаштирилган номаълум ҳаракатлар”ни амалга оширишда гумон қилинган 364та саҳифа йўқ қилиб ташланганини хабар қилган эди.

Унинг сўзларига кўра, ахборот агентлиги ушбу фаолиятни Болтиқбўйи, Марказий Осиё, Кавказ ва Европада олиб борган.

Facebook шунингдек Россия билан боғлиқ бўлган Instagramда ҳам 41 та саҳифани ўчириб ташлаган. Хабарда айтилишига кўра улар Украина, норозилик намойишлари, НАТО ва мактаблардаги санитария ҳолатлари ҳақида хабарлар тарқатган.

Асосий мавзулар