22:11 20 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.53
  • EUR9554.57
  • USD8455.37
Федор Емельяненко приветствует зрителей

Фёдор Емельяненко нокаутга учради

© Sputnik / Вадим Жернов
Дунёда
Ҳавола олиш
631 0 0

Россиялик афсонавий яккакурашчи Федор Емельяненко кеча Лос-Анжелесда бўлиб ўтган жангда Райан Бейдерга мағлуб бўлди.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Россиялик аралаш яккакурашчи Фёдор Емельяненко Bellator бош соврини учун оғир вазндаги жангчилар орасида бўлиб ўтган жангда Райан Бейдерга мағлуб бўлди, деб хабар қилмлқда РИА Новости.

Лос-Анжелесда бўлиб ўтган жангда, Бейдер ўнг қўли билан Фёдорнинг юзига кучли зарба беришга муваффақ бўлди. Зарба Фёдорнинг нокаут бўлишига ва кўзи остида териси шикастланишига олиб келди. Жанг 30 сония давом этди. Шундан сўнг рефери жангни тўхтатди.

Белашувдан сўнг Фёдор Емельяненко унинг соғлиғига жиддий зарар етказилмаганлигини хабар қилди. 42 ёшли Емельяненко учун бу олтинчи мағлубият бўлди. Ўз карьераси давомида Фёдор 38 марта ғалабага эришган. 27 ёшли Бейдер эса 27 ғалаба ва 5та мағлубиятга учраган. 

 

Асосий мавзулар