15:12 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Машины скорой помощи. Испания

Испанияда яна бир киши қудуққа қулаб тушди

DANI POZO / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
243 0 0

Малага провинцияда қудуқда яна бир кишининг жасади топилди. Шу кунларда шу қудуқдан ҳалок бўлган боланинг жасади топилганди.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Испанияда бир нафар киши қудуққа қулаб тушди.

Бу ҳақда Europa Press агентлиги хабар қилди.

Хабарда айтилишича, бу киши якшанба куни ити билан сайир қилиш учун чиққан ва уйга қайтиб келмаган.

Қидирув натижасида душанба куни эрталаб унинг жасади қудуқда топилган.

Жасадни аниқлаган қутқарув хизмати ходимлари сўзларига кўра, ҳалок бўлган киши ўз жонига қасб қилган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хулен исмли 2 ёшли болакай 13 январь куни ота-онаси билан сайр қилаётган вақтда шахтага тушиб кетганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Фуқаро йўқолгандан пайтдан бошлаб Малага провинциясида қидирув операцияси бошланди.

Икки ҳафтадан сўнг 26 январь куни қутқарувчилар боланинг жасадини топишади.

Асосий мавзулар