Малайзияда дунёда биринчи "ҳалол" интернет - браузер яратилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишМусульманка
Мусульманка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
SalamWeb номли янги браузер “ҳаром” сайтлардан ҳимоялаш, намоз вақти ҳақида огоҳлантириш ҳамда қибла томонни кўрсатиш функцияларига эга.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Малайзиянинг Salam Web Technologies номли стартапи дунёда биринчи мусулмонлар браузерини яратди, деб ёзмоқда Bloomberg.

X Международный экономический саммит Россия — Исламский мир: KazanSummit. День первый - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон жамоаси Бутунжаҳон "Ҳалол саммитида" ғолиб бўлди

SalamWeb номли янги интернет браузер порнографик, зарарли ёки ҳақоратли мазмунли, қимор ўйинлари таклиф қилаётган, алкогол маҳсулотлари рекламаси бор сайтларни аниқлаб, улар ҳақида фойдаланувчини огоҳлантиради ва сайтни тарк этишни ёки ишлашда давом этишни таклиф қилади.  

Браузер таркибига, шунингдек, мусулмонлар учун янгиликларга обуна бўлиш, намоз вақти ҳақида огоҳлантириш ва “Қибла” томонни танлаш учун компас функциялари киритилган.

"Биз интернетни янада яхшироқ қилмоқчимиз. Биз у ерда ҳам яхши ҳам ёмон нарсалар борлишигини биламиз, шунинг учун ҳам SalamWeb браузерини яратдик. У сизга Интернетда фақат яхши нарсаларни кўриш имконини беради", - дейди Зарина Хасни - компания директори. 

SalamWeb Technologies яратувчилари ушбу браузер нафақат мусулмонларга балким бошқа дин вакилларига ҳам манзур бўлишига ишончлари комил, чунки ушбу қадриятлар барча инсонлар учун муҳимдир.

“Ҳалол” браузер Windows, Mac, iOS, Android каби барча компьютер ва мобил платформаларда ишлаши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0