Роғун станцияси қанча электр энергия ишлаб чиқарганлиги маълум бўлди

© Sputnik / Amir IsaevПодготовка к открытию Рогунской ГЭС в Таджикистане
Подготовка к открытию Рогунской ГЭС в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Роғун ГЭС бир ярим ой иш фаолияти давомида 100 миллион кВт.с электр энергия ишлаб чиқарди.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Тожикистон Роғун ГЭСсининг биринчи гидроагрегати бир ярим ой иш фаолияти давомида 2018 йилга нисбатан уч баравар кўп электр энергия ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Тожикистон телеграф агентлиги хабар қилди.

“Тожикистонда 286 та кичик ГЭСлар ишламоқда, уларнинг умумий қуввати 26,7 МВт. Бу станциялар билан ўтган йили 33 миллион кВт.с электр энергия ишлаб чиқарилган”, - деб маълум қилди Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги.

На стройплощадке Рогунской ГЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Тарихий воқеа: Имомали Раҳмон Роғун ГЭСини ишга туширди

Ўтган йил 16 ноябрда ишга туширилган Роғун ГЭСси 2019 йил 1 январгача 90,3 миллион кВт.с электр энергия ишлаб чиқарди.

Энерговазирлиги маълумотига кўра, ўтган йили Тожикистонда республика тарихида рекорд даражада электр энергия ишлаб чиқарилди: 19,7 миллиард кВт.с.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Тожикистонда Роғун ГЭСининг биринчи агрегатининг тантанали очилиши маросими ўтказилди.

Ушбу тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий дипломатик ваколатхоналари вакиллари, Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, Афғонистон, Италия делегациялари, маҳаллий ва хорижий ОАВлар келишди.

Янгиликлар лентаси
0