Доғистонда иккита савдо маркази ёниб кетди

© © Sputnik/ Константин ЧалабовПожарный, архивное фото
Пожарный, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. Доғистоннинг Кизляр шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида иккита савдо маркази ёниб кетди, деб хабар қилди РИА Новости шаҳар маъмурияти вакилига таяниб.

“Иккита бино ёниб кетди – бу "Планета люкс" ва "Союз" савдо марказлари. Шунингдек, улар ёнида жойлашган бир неча кичик дўконлар ҳам зарар кўрди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Россия ФВВнинг маълум қилишича, кўрилган чоралар натижасида 7 минг квадрат майдондаги ёнғин ўчирилган.

Дастлабки хабарларга кўра, ҳеч ким зарар кўрмаган.

Янгиликлар лентаси
0