03:58 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Трамп президентлик даврида жуда кўп пул йўқотганлигини тан олди

© Sputnik / Алексей Витвицкий
Дунёда
Ҳавола олиш
183 0 0

Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимида бўлган даврда кўп пул йўқотганлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимида кўп пул йўқотганлигини маълум қилди. Бироқ барибир у ўз ишини яхши кўришини айтди. РИА Новости хабарига асосан.

“Мен бу иш билан шуғулланиб, жуда кўп пулларни йўқотдим. Бу иш пул олиб келмайди. Бахтимга, менга пул керак эмас... Кимдир бирон бир мамлакатдан меҳмонхонада қолганини айтмоқда. "Ҳа" деб жавоб бераман, бироқ йўқотмоқдаман. Бу рақамлар жуда катта”, - деди президент The New York Times нашрига берган интервьюда.

Трамп ўз ишини яхши кўриши ва иккинчи муддатга ўз номзодини қўйишини маълум қилди.

2018 йил бошида Public Citizen истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нотижорат ташкилоти ҳисоботни эълон қилди. Унда 2017 йилда 4 та давлат вакиллари, 16 та алоҳида гуруҳ ва 35 та компания қўмиталари вакиллари АҚШ президенти Дональд Трампга қарашли бўлган меҳмонхона ва клубларида пулларни сарфлашганлиги қайд этилган.

Ҳисобот муаллифларининг фикрига кўра, Трампга тегишли бўлган компаниялар у президент этиб сайланишидан фойда кўришди. АҚШ сиёсатчилари Трамп меҳмонхоналарида 60 дан ортиқ марта қолишган ва тушлик қилишган.

Асосий мавзулар