09:02 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Заключенные в колонии

Москвада теракт уюштиришни режалаштирган “ИШИД” жангариларига жазо тайинланди

Sputnik / Максим Блинов
Дунёда
Ҳавола олиш
259 0 0

Маҳкумлар Москвада қатор теракт уюштиришни ҳамда пул ва қурол тасарруф қилиш мақсадида тадбиркор ва полиция ходимларига ҳужум қилишни режалаштиришган.

ТОШКЕНТ, 1 фев - Sputnik. Москвада қатор теракт уюштиришни режалаштирган “Ислом давлати” жангарилари 14 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум этилди, деб хабар қилди Россиянинг Москва ва Москва вилоятидаги ФХХБ (УФСБ) матбуот хизмати.

Терговчилар “ИШИД” халқаро террорчилик уюшмаси гуруҳинининг аъзони аниқлашди. Маълум қилинишича, у ўз гуруҳига яна тўрт кишини жалб этган. Улар Москвада қатор теракт уюштиришни ҳамда пул ва қурол тасарруф қилиш мақсадида тадбиркор ва полиция ходимларига ҳужум қилишни режалаштиришган.

Хабарда ёзилишича, 2018 йил суд Бабаев М.С., Джанатлиев Ш.М., Маҳадалиев Н.Е., Газимагомедов Х.А., Тукиев З.М.ни жиноят содир этишда айбдор деб топган ва уларга 14 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Шунингдек, улар жазони қаттиқ тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясилда ўташлари керак.

Jane’s Information Group террорчилик муаммоларини ўрганиш марказининг маълумотларига қараганда, 2018 йилда дунёда терактлар сони ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга камайган. Таъкидланишича, 2018 йилда нодавлат қуролли гуруҳлар дунё бўйлаб 15,3 мингдан зиёд террорчилик актларини содир этишган. Ҳужумлар оқибатида 13,4 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Асосий мавзулар