14:16 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Плакат в честь пропавшего футболиста Эмилиано Сала

Машҳур футболчи учган самолёт парчалари топилди

twitter.com/FCNantes
Дунёда
Ҳавола олиш
199 0 0

Йўқолиб қолган самоёт бортида икки киши бўлган – аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала ва учувчи Дэвид Ибботсон.

ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. Бортида “Кардифф Сити” футболчиси Эмилиано Сала бўлган йўқолиб қолган енгил моторли самолёт топилди.

Sky News телеканалининг маълум қилишича, самолёт парчалари қидирувчи кема ёрдамида Ла-Манш бўғози тубида топилган.

Ушбу хабар футболчининг ҳамда учувчи Дэвид Ибботсоннинг қариндошларига етказилган. 

Эслатиб ўтамиз, 22 январь куни Франциянинг Нант шаҳридан Уэльснинг Кардифф шаҳрига йўл олган енгил бир моторли Piper Malibu самолёти радарда кўриниш бермай қолган эди. Аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала “Нант” клубидаги собиқ жамоадошлари билан хайрлашиб, Англиянинг “Кардифф” клуби сафига қўшилиш учун йўлга чиққан эди. Унинг трансфери 19 миллион долларни ташкил этган. Дастлабки хабарларга кўра, йўқолиб қолган самоёт бортида икки киши бўлган – Эмилиано Сала ва учувчи Дэвид Ибботсон.

Асосий мавзулар