Ҳабиб Нурмагомедов Дональд Трампга савол бермоқчи

© Sputnik / Михаил КлиментьевПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе форума "Россия - спортивная держава"
Президент РФ В. Путин принял участие в работе форума Россия - спортивная держава - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик жангчи АҚШ президенти билан телефон орқали ушбу масалани ҳал қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Россиялик аралаш кураш жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов АҚШ президентига унинг отаси ва мураббийсига АҚШ визасини берилмаганлиги ҳолати юзасидан савол бермоқчи. РИА Новости хабарига асосан.

Нурмагомедов ўтган йилнинг октябрь ойида Конор Макгрегорни мағлубиятга  учратиб, чемпионлик унвонини ҳимоя қилди.

Ушбу жангда спортчининг отаси Абдуманноп Нурмагомедов иштирок эта олмади. Чунки унга АҚШ визаси берилмади.

“Ҳа, менда унга (Трамп) савол бор – отам учун виза масаласида. Буни телефон орқали ҳал қилса ҳам бўларди”, - деди Нурмагомедов "Матч ТВ" телеканали эфир чоғида.

Янгиликлар лентаси
0