14:35 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Фируза Хафизова

Тожикистонлик машҳур хонанда туғилган кунини ресторанда нишонлагани учун жаримага тортилди

Sputnik Амир Исаев
Дунёда
Ҳавола олиш
1325 0 0

Тожик эстрадаси юлдузи таваллуд айёмини ресторанда дабдаба билан нишонлаб, “Урф-одатлар, байрамлар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”даги қонунни бузган.

ТОШКЕНТ, 4 февр – Sputnik. Душанбе шаҳри Исмоил Сомоний туман суди тожик эстрадаси юлдузи хонанда Фируза Ҳафизовани беш минг сомоний (530 доллар) миқдорида жаримага тортди.

Тожикистоннинг “Ахбор” дастури эфирида маълум қилинишича, хонанда таваллуд айёмига ўз ҳамкасбларини давъат қилиб, дабдаба билан нишонлаган.

Тожикистон қонунчилигига кўра, ушбу айём фақат оила даврасида, ортиқча сарф-харажатсиз ҳамда дабдабасиз нишонланиши керак.

Instagram ижтимоий тармоқ оламида тарқалиб кетган таваллуд айём кечасидаги видео суд томонидан хонанданинг айбдорлиги далили сифатида кўрсатилган.

Айни вақтда Ўзбекистон ҳукумати тўйларни дабдабасиз ўтказишга чақирмоқда. Тошкент шаҳар Олмазор тумани депутати Бахтиёр Сагатовнинг сўзларига кўра, дабдабали тўйлар учун оилалар катта-катта маблағларни сарфлашга мажбур бўлишади. Оилаларнинг аксарияти мана шу мақсадда кредит олишга мажбур бўлмоқда. Бу пулларни муҳимроқ мақсадлар, масалан, келажакда туғиладиган фарзандлар таълимига сарфлаш мумкин, дея қайд этган эди.

Асосий мавзулар