Исроилда муаззин бодибилдер интернетдаги очиқ сурати туфайли масжиддаги ишидан айрилди

© REUTERS / Ammar AwadИбрахим Аль-Масри
Ибрахим Аль-Масри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Исроилдаги ал-Жаззар масжидида одамларни намозга чақирувчи муаззин (сўфи) Ибраҳим Масри спорт залда танасини яланғочлаб тушган суратини ижтимоий тармоқда жойлаштиргани учун ишдан ҳайдалди.

ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Исроилнинг Акко шаҳрида жойлашган ал-Жаззар масжидида одамларни намозга чақирувчи муаззин (сўфи) Ибраҳим Масри спорт залда танасини яланғочлаб тушган суратини ижтимоий тармоқда жойлаштиргани учун ишдан ҳайдалди.

The Telegraph нашрининг хабар беришича, Масри ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарни ИИВдан олади. Унда диний шахснинг танасини яланғочлаб, ички либосда оммага кўриниш бериши қоида бузарлик ва ишдан ҳайдалиши учун шубҳасиз асос бўлади, деб ёзилади.

© REUTERS / Ammar AwadИбрахим Аль-Масри
Исроилда муаззин бодибилдер интернетдаги очиқ сурати туфайли масжиддаги ишидан айрилди - Sputnik Ўзбекистон
Ибрахим Аль-Масри

Айтиш жоизки, гап унинг уч йил олдин бодибилдинг бўйича Исроил чемпионатидаги иштироки ҳақида борган. Ушбу мусобақада у ғолибликни қўлга киритган.

Ишдан бўшатишдан олдин йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда у ислом дини спорт билан шуғулланишни тақиқламаслигини айтиб ўтади. Акко шаҳрининг мусулмон аҳолиси ҳам ўзларининг муаззинларини қўллаб-қувватлашади. Улар Масрининг ёқимли овози борлигини айтиб, тарафини олишади.

Бироқ буларнинг ҳаммаси эътиборга олинмайди.

46 ёшли Ибраҳим Масри 15 йил давомида масжид минорасидан туриб мусулмонларни намозга чорлаган.

Янгиликлар лентаси
0