Аргентинада илгари фанга маълум бўлмаган динозаврнинг қолдиқлари топилди

© CONICET Пабло Галлина на фоне реконструкции скелета зауропода — Bajadasaurus pronuspinax
 Пабло Галлина на фоне реконструкции скелета зауропода — Bajadasaurus pronuspinax - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ўтхўр динозавр бундан 140 миллион йил яшаган. Динозавр қолдиқлар Буэнос-Айресдаги Илмий-маданий марказда намойишга қўйилди.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Аргентинада орқасидаги узун игналар ёрдамида йиртқич ҳайвонларни қўрқитган динозавр янги турининг қолдиқлари топилди. РИА Новости хабарига асосан.

Большая голубая дыра — крупная голубая дыра, расположенная в центре Лайтхаус-Рифа, атолла в составе Белизского барьерного рифа.  - Sputnik Ўзбекистон
Океан тубига саёҳат: Мовий туйнук сирлари очилди

Таъкидланишича, ўтхўр динозавр бундан 140 миллион йил яшаган. Динозавр қолдиқлар Буэнос-Айресдаги Илмий-маданий марказда намойишга қўйилди. Динозаврнинг дикреозавридлар оиласига мансуб янги тури Bajadasaurus pronuspinax номини олди.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, Bajadasaurus динозаврининг бўйин ва орқа қисмида жойлашган жуда узун, ўткир ва нозик игналар йиртқич ҳайвонларни қўрқитиш учун хизмат қилган.

Шунингдек, экспертлар тахминига кўра, ушбу игналар ҳайвон танасидаги ҳароратни доим бир хил бўлиб туришига хизмат қилиб, уни янада кўркам қилиб кўрсатган.

Тадқиқот натижалари Scientific Reports илмий журналда эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0