Лимузин – самолёт барчани ҳайратда қолдирмоқда

Oбуна бўлиш
Қанотлари олиб ташланган самолёт асосида 12 метрли суперлимузин яратилди.

Американинг Миннесота шататида жойлашган Jetsetter компанияси бизнес класс самолётидан лимузин яратди.

Янги лимузин Learjet – бизнс самолёти асосида яратилган. Унинг узунлиги 12,8 метр, эни 2,4 метр ва баландлиги 3,5 метрни ташкил қилади. Қанотлари олиб ташланган ўрнига эса автомобил  двигатели ва юриш қисми ҳамда 28 дюмли ғилдираклар ўрнатилган. Limo Jet деб номланган янги лимузин оғирлиги 5,5 тонна, нархи эса 5 миллион $ деб белгиланган.

Унинг эшиги битта ва у самолётдаги каби ярми пастга ярми тепага очилади. Ўт олдириш ва бошқариш  - енгил автомобил каби. Яратувчи айтишига қарагандан унинг тезлиги 160 км/соатга етиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0