Ашраф Ғани Москвадаги афғонлараро учрашувга изоҳ берди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПрезидент Афганистана Ашраф Гани
Президент Афганистана Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Улар у ерда ким билан ва нима ҳақда келишишмоқчи? Уларнинг ваколати қани? Афғон ҳукумати, Афғонистон миллий ассамблеяси ва афғон ҳуқуқ институтлари билан битим тузилмас экан, агар бу каби учрашувлардан юзтаси ўтказилган тақдирда ҳам бу фақатгина қоғоздаги келишувлигича қолиб кетаверади", - деб айган Ғани

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани Москвада ўтказилган афғонлараро учрашувга "Москвадаги тадбирда иштирок этган афғон сиёсатчилари мамлакатни расмий вакили эмас", дея изоҳ берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш бўйича афғон сиёсатчилари анжумани Москва шаҳрида 5-6 февраль саналарида ўтказилмоқда. Россияда яшовчи афғон диаспораси, сиёсатчилар ва фаоллар ва бошқа қатор давлатлардан афғон диаспоралари иштирок этишмоқда. Музокараларда "Толибон" ҳаракати вакиллари, шунингдек, Афғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзай раҳбарлигида афғон сиёсатчилари ва жамоатчилик вакиллари қатнашмоқда.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунёнинг олтмишдан зиёд мамлакатлари Афғонистон бўйича навбатдаги мажлисни чақирдилар

"Улар у ерда ким билан ва нима ҳақда келишишмоқчи? Уларнинг ваколати қани? Афғон ҳукумати, Афғонистон миллий ассамблеяси ва афғон ҳуқуқ институтлари билан битим тузилмас экан, агар бу каби учрашувлардан юзтаси ўтказилган тақдирда ҳам бу фақатгина қоғоздаги келишувлигича қолиб кетаверади", - деб айган Ғани.

У шунингдек, "Толибон" радикал ҳаракати билан тинчлик битими ҳақида тўхталар экан, токи бу масалада умуммиллий консенсусга келишмас экан, ушбу битим тузилмайди, дея қайд этди.

Ғани шунингдек, Афғонистон ҳукумати АҚШнинг толиблар билан музокаралари ҳақида хабари борлигини маълум қилган. "Барча музокаралар ҳақида бизга маълумот берилмоқда. Музокаралар бизнинг режамизга мувофиқ қадамма-қадам ривож топиб бораверади", - деган у.

Афғонистондаги бир-бирига қарши бўлган томонлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш масалалари турли майдонларда, шу жумладан Москвада ҳам ўтказилиб келинмоқда. РФ 9 ноябрь куни ёпиқ форматда Афғонистон бўйича учрашув ўтказилган эди.

Биринчи маротаба бундай даражадаги учрашувда толибларнинг Дохадаги сиёсий офиси делегацияси иштирок этди. Афғонистондан ўзини ҳукумат ва толиблар ўртасидаги воситачи сифатида белгилаб олган жаҳон олий кенгаши иштирок этганди.

Янгиликлар лентаси
0