17:16 17 Феврал 2019
Эфир
  • RUB127.67
  • EUR9510.03
  • USD8395.15
Военнослужащие армии США в Афганистане

Толибон: АҚШ апрел ойигача Афғонистондан ўз қўшинларининг яримини олиб кетишга ваъда берди

© Flickr / Program Executive Office Soldier
Дунёда
Ҳавола олиш
260 0 0

“Толибон” ҳаракати вакили Муаллави Ханафийнинг сўзларига кўра, АҚШ апрель ойигача Афғонистондан ўз қўшинларининг тенг яримини олиб чиқиб кетишга ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Музокаралар давомида АҚШ апрель ойигача Афғонистондан ўз қўшинларининг тенг яримини олиб чиқиб кетишга ваъда берди. “Толибон” ҳаракати вакили Муаллави Абдусалам Ханафи маълум қилди.  

“Ҳа, америкаликлар бизга АҚШ феврал ойидан бошлаб, апрель ойига қадар Афғонистондан ўз ҳарбийларининг тенг ярмини олиб чиқиб кетишини айтишди”, - деди журналистларга Толибон делегацияси вакили Москвада ўтказилган анжуманда.

"Толибон" ҳаракати вакилининг сўзларига кўра, томонлар АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этгач мамлакатда ислом ҳукумати, ислом конституциясини шакллантиришга розилик билдирганлар.

2001 йилдан бериш Афғонистонда АҚШ ўз қўшинларини жойлаштирган. Улар шу ерда “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси ва “Толибон” ҳаракатига қарши операцияларни ўтказишмоқда.

Январь якунида АҚШ президенти Дональд Трамп агар мамлакатда вазиятни тартибга солиш бўйича тинчлик келишувларига эришилса АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга тайёр эканлигини маълум қилганди.

Асосий мавзулар