АҚШ минтақалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди

© AFP 2023 / DAN TKACHЗапуск ракеты Minuteman III
Запуск ракеты Minuteman III - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Minuteman III илк марта 1970 йилда жанговар навбатчиликка киришган. Уларни ишлаб чиқариш 1978 йилда тўхтатилган. Ракета 12 минг километр радиусда нишонни йўқ қилишга қодир.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Америка ҳарбийлари Minuteman III минтақалараро баллистик ракетани синовдан ўтказишди, синов Пентагон сайтида трансляция қилинди.

Президент России Владимир Путин президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Кимўзар ўйини бошланмоқда: АҚШ қурол-аслаҳа пойгасида Россияни ортда қолдирмоқчи

Ракета синови Москва вақти билан 10:01 да(Америка вақти билан 5 феврал куни 23.01да) Калифорниядаги Ванденберг авиабазасидан амалга оширилди.

Синов видеоси Defense Flash News YouTube-каналида жойлаштирилган.

Ракетанинг қуролланмаган бош қисми Тинч океанидаги Кважалейн архипелаги ҳудудидаги маррани забт этиши керак эди. Синов қандай ўтгани хусусида расмий ахборот ҳозирча аэълон қилингани йўқ.

Бу 2019 йилдаги биринчи синов бўлди. Ўтган йилда ҳарбийлар Minuteman III ни уч бора синовдан ўтказганлар.

Minuteman III нима?

"Минитмен" уч поғонали минтақалараро баллистик ракеталари аввал бошдан совуқ уруши даврида ядровий жиловлаш учун мўлжалланган.

Ҳозирда Minuteman III — АҚШ қурол-аслаҳалари орасида мавжуд бўлган ер устида жойлашган ягона минтақалараро баллистик ракета ҳисобланади. Охирги маълумотларга кўра, америка армияси 450 га чқин Minuteman III ракеталарига эга бўлиб, армия сафида бу қурол 2020 йилга қадар бўлиши айтилмоқда.

Minuteman III илк марта 1970 йилда жанговар навбатчиликка киришган. Уларни ишлаб чиқариш 1978 йилда тўхтатилган. Ракета 12 минг километр радиусда нишонни йўқ қилишга қодир.

Янгиликлар лентаси
0