Туркияда кўп қаватли уй қулади, одамлар вайроналар остида – видео

© REUTERS / Huseyin AldemirРухнувший дом в Стамбуле
Рухнувший дом в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қутқарув операциясида турли идораларнинг 500 яқин ходимлари иштирок этмоқда. Туркия прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Интернет фойдаланувчилари Истанбулнинг Картал туманида саккиз қаватли бино қулаши акс эттирилган видеони ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлаштиришди.

Воқеа содир бўлган пайт кўчада кўп йўловчилар бўлган.

​Сўнгги маълумотларга қараганда, фожиа оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган, 10 тадан зиёд киши эса турли даражадаги жароҳат олган.

CNN Turk маълум қилишича, ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда. Вайроналар остидан одамларни қидириш давом этмоқда.

Бинода 14 та хонадон истиқомат қилган. 43 киши рўйхатдан ўтган.

Вайроналар остида камида 5 та автомобил қолиб кетганлиги айтилмоқда.

Қутқарув операциясида турли идораларнинг 500 яқин ходимлари иштирок этмоқда. Туркия прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди.

Янгиликлар лентаси
0