Қирғизистонда собиқ президент Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Oбуна бўлиш
Қирғизистонинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Қирғизистонинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу маълумотни Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагинбаев пайшанба куни журналистларга маълум қилган.

“Агар судда тўғридан-тўғри ёки шамали кўрсатмалар янграса, у жиноий жавобгарликка тортилади, жиноий ишлар қўзғатамиз”, - деди Хавфсизлик кенгаши котиби пресс-конференцияда.

Бироқ Сагинбаев таъкидладики, агар мамлакат парламенти томонидан “дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида тегишли қонунлар” қабул қилинсагина, шундай бўлиши мумкин. Шу билан бирга у судга юборилган жиноий ишларнинг кўпида собиқ юқори лавозимли амалдорлар номлари борлигини эслатиб ўтди.

Азмазбек Атамбаев Шаршенович 2011 йил 1 декабрдан 2017 йил 24 ноябргача Қирғизистон президенти сифатида фаолият юритган.

Янгиликлар лентаси
0