10:49 19 Феврал 2019
Эфир
  • RUB126.25
  • EUR9477.31
  • USD8392.20
Бразильский сенатор Ана Паула да Силва

Бразилиялик сенаторнинг очиқ либоси кескин танқидга учради - фото

© Instagram / deputadapaulinha
Дунёда
Ҳавола олиш
132320

Сенаторнинг қизил рангли костюми ва декольтеси кўплаб муштаришларни шок ҳолатига солди.

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Бразилиялик сенатор Ана Паула да Силва лавозимга киришиш муносабати билан ўтказилган қасамёд маросимига жуда очиқ либосда келди.

Сиёсатчининг ташқи кўриниши интернетда катта шов-шувга айланди.

Унинг қизил рангли костюми ва очиқ декольтеси кўплаб муштарийларни шок ҳолатига солди. Уларнинг фикрлари икки томонга бўлинди: айримлар янги сенаторнинг ташқи кўринишини чиройли эканлигини билдиришса, қолганлар сиёсатчини танқид қилишди.

“У нима кийиши эмас, нима иш қилиши муҳим” – деб изоҳ ёзган wearer_of_boxers никли фойдаланувчи.

Бошқа фойдаланувчи эса “самарали, жозибали сиёсатчи – бу жуда яхши бонус”, - деб ёзган.

“Жиноят қилса, уни қўлга олиб бўлмайди, чунки унинг юзига ҳеч ким қарамаган”, - деб ҳазил изоҳ ёзган BiboFieto.

Бразилия ОАВлари, аксинча, сенаторни кескин танқид қилишди.

Сенатор Паулинья ўзи бу ҳолатни “Менинг либосим – аёллар танлаш эркинлиги ҳақида  эркакларга эслатма беришдан бошқа нарса эмас” дея изоҳлаган.

Асосий мавзулар